Икки асрлик лотереянинг бу йилги жекпоти қанча?
Бу қизиқ
−
23 Декабрь 2022
15670Кеча, 22 декабрь куни Испанияда “El Gordo” янги йил лотереяси ўйналди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Қайд этилишича, испанлар “El Gordo” янги йил лотереясида 1812 йилдан бери иштирок этиб келади. Анъанага кўра, бу йилги тадбир Мадриддаги Қироллик театри залида бўлиб ўтган ва бутун мамлакат бўйлаб намойиш этилган.
Лотореяда бу йилги рақамларнинг энг омадли комбинацияси 5,4,9,0 ни ташкил қилган. Ушбу рақамли чипта эгаси 4 миллион евролик бош совринни қўлга киритган. Иккинчи мукофот 1,25 миллион еврони ташкил этиб, 4074 рақамли чипта эгасига насиб этган.
“Бу жуда ҳаяжонли эди. Аввалига нима бўлганини тушунмадим. Мен юқори қаватда ишлаётгандим, тўсатдан ҳамкасбларимнинг қичқираётганини эшитдим”, дейди ғолиб чипта эгаси.
Маълумотларга кўра, бу йил Испания аҳолиси лотерея чипталарига аввалги йилга қараганда кўпроқ пул сарфлаган. Яъни испанлар бу йил лотерея учун 66 евродан кўпроқ пул тиккан.
Озода Чориева
LiveБарчаси