Ихтисослаштирилган боғчаларда соғлом болалар кўпайиб кетди – МТВ

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 391-сон қарори ижроси доирасида ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларига айлантирилди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева маълумот берди. 

Асқархўжаева ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаларига тарбиячиларнинг қай тартибда ишга олиниши ҳақида гапирди:

“Бу ерда ишчи комиссия нуқсони бор болалар билан ишлай оладиган, лаёқатли тарбиячиларни қабул қилади. Айтиб ўтиш керакки, ҳудудлар кесимида кўп ихтисослаштирилган  МТТлар ёпилиб кетяпти. Лекин уларнинг ўрнига кўп тармоқли МТТлар очилганидан кейин ишсиз қолаётган логопед дефектологлар учун педагогик пунктлар очиляпти ва ўша пунктларда гапиришида нуқсони бор болалар бепул муолажа олишлари мумкин. 

Йиллар давомида ИМТТда кўпроқ соғлом болалар тарбияланиб келган. Ва буни бемалол фоиз ҳисобида айтишимиз мумкинки, улар Республика кесимида 40 фоиздан 70 фоизгача бўлган болалар эди. Шу йилдан Мактабгача таълим вазирлиги соғлом болалар сонини кўпайтириш учун нуқсони бор болаларнинг ҳақиқийларини кўп тармоқли МТТларга йўналтириш тизими жорий қилинган”.

Шунингдек, Мавлуда Асқархўжаева ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалариларида соғлом болаларнинг ҳам тарбияланаётгани, уларнинг сони кўпайиб бораётганини таъкидлади.

“Чунки бу масала илгари мониторинг қилинмаган. Ҳужжатлар олиб келинган ва болалар боғчаларга жояштирилган. Ҳозир эса ундай ҳужжатлар ўтмайди. Ишчи комиссия тузилган. Уларнинг хулосасига кўра, бола кўп тармоқлига ўтказиляпти. Чунки у ерда махсус муолажалар, кўрикдан ўтказувчи тиббиёт хизматлари кўрсатилар эди. Ва уларнинг овқатланиш тизими ҳам алоҳида ташкил қилинган эди. Шунинг учун кўп соғлом болалар шу муҳитга  тўғри келиб қолган. Бунинг натижасида Республика кесимида носоғлом болаларнинг сони ҳам кўпайиб кетган. Мана ҳозир бу ерда бир ота- онанинг фарзанди соғлом деб берилди. Энди унинг боласи умумий турдаги МТТга ўтказилади”, дейди Асқархўжаева.

Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот котиби ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаларининг фаолияти ва у ерда жисмоний ёки психик ривожланишида оғир нуқсонлари мавжуд бўлмаган тарбияланувчиларнинг сони кескин камайганини айтди.

“Асосий мақсад кўп тармоқли ИТТМда нуқсони бор болаларни кейинчалик макабга тайёр қилиб чиқариш. Чунки ихтисослаштирилган кўп тармоқли МТТда ҳар томонлама муолажалар ўтказилади. Биласизми, битта болада битта нуқсон бўлмайди, бир нечта нуқсон бўлади. Тиббий-психологик-педагогик комиссияни фаолиятини такомиллаштириш, тасдиқланган тиббий кўрсатмаларга асосан, болаларни жойлаштирилишини стабил механизмлари қонуний белгилаб берилди, нуқсонларни ташхислаш жараёни яхшиланди ҳамда ИМТТларда жисмоний ёки психик ривожланишида оғир нуқсонлари мавжуд бўлмаган тарбияланувчиларнинг сони кескин камайди”, дея таъкидлади Ахборот хизмати раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг