Ихтисослашган мактабларга қабул имтиҳонлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Жамият 3407
image

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган  давлат умумтаълим муассасаларининг 5- ва 7-синфларига қабул имтиҳонлари жорий йилнинг 29-30 июль кунлари ўтказилиши белгиланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест марказининг қўшма қарори имзоланди.

Қайд этилишича, имтиҳонлар очиқ катта павильон (хиёбон, майдон)ларда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. 

Ҳар бир фан йўналишида жами 30 тадан тест саволлари берилади ва 60 дақиқа вақт ажратилади. Шунингдек, тест синовлари бошлангунига қадар қўшимча 20 дақиқа вақт тушунтириш учун ажратилади. 

Маълумот ўрнида, бу йилги саралаш танловларида 106 мингдан ортиқ талабгорлар иштирок этади ва танлов натижаларига кўра 34050 нафар иқтидорли ўқувчилар ихтисослашган мактабларга қабул қилинади.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 147
Рейтинг: 3.1
t
×