Иқтисодиёт тармоқларида “стаж”и борлар ўқишга имтиҳонсиз қабул қилинади

Жамият

image

Ўзбекистонда иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқаролар 2021/2022 ўқув йилида республика олий таълим муассасаларининг (ОТМ) сиртқи ва кечки таълим шаклига қабул қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқаролар суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган 71 та вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланган.

Бундан ташқари, вазирлик яна қуйидагиларни қайд этган:

•  вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари 2021/2022 ўқув йили учун 100 нафаргача талабгорга тавсиянома беришлари мумкин;

•  вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмаси тизимида асосий иш жойи сифатида 5 йилдан кам бўлмаган муддатда фаолият юритаётган ходимларга ушбу вазирлик, идора ёки йирик хўжалик бирлашмасининг асосий фаолиятидан келиб чиқиб, тавсиянома ташкилотнинг шахсан биринчи раҳбари томонидан берилади;

•  суҳбат натижаларига кўра сиртқи ва кечки таълим шаклига ўқишга тавсия этилган талабгорнинг ўқиши (сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил) учун тўлов-контракт маблағлари ишлаб турган муайян ташкилот (вазирлик, идора, йирик хўжалик бирлашмаси) томонидан белгиланган муддатларда тўлаб берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

412

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг