Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиблари аниқ бўлди

Олам

image

Бугун, 12 октябрь куни иқтисодиёт бўйича 2020 йилги Нобель мукофоти соҳиблари аниқ бўлди. 

Америкаликлар Пол Милгром ва Роберт Уилсон кимошди савдоси назариясини ишлаб чиққани учун иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти билан тақдирланди.

Ғолибларнинг номлари Стокгольмдаги Нобель қўмитаси маросимида эълон қилинди. 

Ушбу соҳа бўйича 2019 йилги мукофот иқтисодчилар Абҳижит Банержи, Эстер Дуфло ва Майкл Кремерга "глобал қашшоқликни енгиллаштириш бўйича экспериментал ёндашувлари учун" берилган.

2018 йилда эса Уильям Нордхаус ва Пол Ромер мукофотга муносиб кўрилган. Уларга иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти инновациялар, иқлим ва иқтисодиёт соҳаларидаги тадқиқот учун берилган.

Маълумот учун, Швеция ва Норвегияда 5 октябрь куни Нобель ҳафталиги бошланганди.

Нобель ҳафталиги иқтисодиёт бўйича 2020 йилги Нобель мукофоти соҳиблари аниқлангандан сўнг ўз ниҳоясига етди.


Мақола муаллифи

Теглар

нобель стокгольм

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар