Иқтисодий масала – илк дебатларнинг бош мавзуси
Бизнес
−
22 Октябрь 2021
4755Президентлик сайлови жараёнида бўлиб ўтаётган турли тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари қаторида телевидение орқали намойиш этилган дебатларни ҳам кузатдим ва бу борада қуйидаги фикрларни билдириш жоиздир.
Дебатларда дастлаб сўз олган, Экологик партияси номзоди вакилининг чиқишини партия илк маротаба президентлик сайловларида иштирок этаётганлигини маълум қилди.
Бу борада, таъкидлаш жоиз минтақамизда бир йилда 2200000 тонна заҳарли газлар атмосферага тарқалади. Буни олдини олиш мумкинми? Албатта мумкин. Асосий масалалардан бири яшил молиялаштиришни жорий этиш ҳамда ҳудуд ва тармоқларнинг яшил иқтисодиётга ўтиш индекси тарғиб қилинмоқда.
Атмосферага тарқалаётган газлар ва чиқиндиларнинг катта қисми соғлигимизга катта хавф солмоқда. Шунинг учун Экопартия номзоди энергетика соҳасини ислоҳ қилиш лозимлигини бонг уриб айтмоқда. Энергетика соҳасини ислоҳ қилишда эса асосий драйвер сифатида илм-фан ва инновация технологияларидан кенг фойдаланишга урғу қаратилмоқда.
Асосий масалалардан бири, бугун мамлакатимиз бўйлаб 6500 та чанг ва турли газларни тозалаш ускуналари ўрнатилган бўлиб, афсуски шуларнинг 60% бугунги кунга келиб яроқсиз ҳолга келган. Бу соҳани ривожлантириш учун Экопартия номзоди қуйидагиларни илгари суради.
Соҳага яшил тарифларни киритиш лозим. Умумий энергетика балансида қайта тикланадиган ва муқобил энергия ресурсларини 40% га чиқариш, шунингдек қурилиш соҳасида энергия тежамкор технологияларни, яшил технологияларни жорий қилиш керак.
Шунингдек, экоқишлоқ ва экоҳудуд қуриш тизимига ўтиш керак. Номзод дастурида экомаҳалла, экооила ва экофуқаро концепцияси илгари сурилмоқда.
Халқ демократик партияси Президент сайловларида ўзининг аёл номзоди билан биринчи марта иштирок этмоқда. Номзод дастурида иқтисодий ислоҳотларнинг ижтимоий самарадорлигини кучайтириш, камбағалликни қисқартириш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Биз 2030 йилга бориб аҳолининг энг қуйи камбағал қатламларини камбағалликдан чиқариш, иқтисодиётда давлатнинг бошқарувчанлик ролини ошириш, молиявий механизмларни қўллаган ҳолда аҳолининг табақаланишини олдини олиш жараёнларини назоратга олиш деган позициядамиз.
Биз тадбиркорлар билан ёлланма ишчилар ўртасида бўладиган муносабатларда айнан ёлланма ишчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш тарафдоримиз.
Кейинги 5 йилликда давлатнинг асосий вазифаси аҳолининг бандлигини таъминлаш ва аҳолининг даромадлари барқарор бўлишини таъминлаш, бунинг учун ҳудудларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда бир қатор йирик дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда давлатнинг бош-қош бўлиши лозимлиги илгари сурилмоқда.
ЎзЛиДеП партияси номзодининг вакили Ўтган 5 йил ичида рўй берагн янгиланишлардан энг муҳимларидан бири – бу очиқ диалог бошланганлиги эканини таъкидлади.
ЎзЛиДеП номзодининг дастуридан жой олган электр энергияси ишлаб чиқаришни кўпайтириш, таълим соҳаси – мактабгача таълим, ўрта таълим ва олий таълим сифатни ошириш, ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида тиббиёт соҳасига эътиборни кучайтириш, шунингдек йиллик ялпи маҳсулот ишлаб ҳажмини аҳоли жон бошига 4000 минг долларга етказиш ва даромади ўртача бўлган давлатлар сафига кириш бўйича таклифларни долзарб таклифлар сифатида қайд этиб ўтиш жоиз.
“Миллий тикланиш” демократик партияси иқтисодиёт ҳар бир инсоннинг ҳаётига таъсир қилувчи соҳа эканлигини таъкидлайб ўтди.
Биринчидан, партия сайловолди дастурида 2026 йилгача солиқ ва капитал амнистиясини жорий қилиш таклиф этилмоқда. Бу борада солиқ идоралари ва тадбиркорлар ўртасида соғлом мулоқотни йўлга қўйиш лозим, деб ҳисоблаймиз. Бу давлат бюджетига тушумларни камайтириши мумкин, лекин узоқли муддатда иқтисодиётимизни қўллаб-қувватлашда фойдали бўлади, деб ҳисоблаймиз.
Иккинчидвн, бугун кўплаб фуқароларимиз хориж давлатларида яшаб меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Хориждаги фуқароларимиз қўлида катта молиявий-иқтисодий салоҳият бор, улар уйларда сақланяпти ёки беҳуда сарфланяпти. Уларни бир жойга йиғиш ёки бир молиявий фондга тўплаш ишлари амалга оширилмаяпти. Шу сабабли биз хориждаги фуқароларимизни ўз пулларини мамлакатимизга инвестиция қилишларига чақирамиз. Бундай кириб келган маблағларнинг манбаси суриштирилмайди. Бу ўз-ўзидан иқтисодиётимизга қўшимча молиявий ресурслар кириб келишини таъминлайди.
Учинчидан, коммунал соҳадаги хизматларни давлат тасарруфидан тўлиқ чиқариш лозим. Тўғри, бу коммунал соҳадаги нархларни бироз ошишига олиб келади. Лекин, бу соҳадаги ресурсларни тўғри тақсимлаш ва улардан тўғри фойдаланиш аҳолига хизмат кўрсатиш ва таъминотни яхшилашга хизмат қилади.
Тўртинчидан, барча имтиёз ва преференциялар қонун билан қабул қилиниши тарафдоримиз. Иқтисодиётимизнинг ёрқин брендларини, етакчи компанияларни дунё бозорида қўллаб-қувватлаш чораларини кўрамиз.
“Адолат” социал-демократик партияси сайловларга Сизни ўйлантираётган муаммоларга аниқ ечимлар, аниқ механизмлар билан кириб келмоқда.
Партия сайловолди дастурида иқтисодиётни ривожлантиришда ялпи даромадни ошириш ва тўғри тақсимлашга эътиборни қаратиш, иқтисодиётни ривожлантириш учун даромадлар декларацияларини киритиш, декларациялаш принцини катта-катта харажатларга ҳам қўллаш, ишчи ва иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатларини кучайтирган ҳолда хуфёна иқтисодиётда ишлаётганларни очиққа ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор берилган.
Ижтимоий соҳада инсонни туғилганидан бошлаб мактабгача таълим билан, мактаб билан, олий таълим билан, иш билан таъминлаш масалалари ва келажакда уни нафақага чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Президент сайловларида бўлиб ўтган илк дебатлар юзасидан хулоса қилиб айтиш мумкинки, ушбу дебатлар президентлик сайловлари учун илк марта бўлиб ўтганлиги ва чин маънодаги янгилик эканлигини таъкидлаш жоиз. Баъзи жузъий камчиликларни инобатга олмаса, дебатларни қизиқарли бўлиб ўтганлигини таъкидлаш жоиз.
LiveБарчаси