Иқтисодий комплексдаги 297 нафар раҳбар ишдан олинди

Жамият

image

Ўзбекистонда сусткашлик ва масъулиятсизликка йўл қўйган иқтисодий комплексдаги 297 нафар раҳбар ишдан олинди. Бу ҳақда бугун, 16 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган банк хизматлари орқали маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Билдирилишича, ишдан олинганлар ўрнига замонавий фикрлайдиган, янги тажриба яратиб, одамларимизни рози қиламан деган ташаббускор ёшлар ишга олинди.

“Қатъий огоҳлантираман – маҳаллага тушиб, одамларимиз ва тадбиркорлар муаммосини ҳал қилмаган раҳбар ишламайди. Ҳамма ўзгариши керак. Кўриб турибсизлар, ҳар дақиқа дунёдаги сиёсий ва иқтисодий вазият қийинлашиб, янги-янги таҳдидлар пайдо бўлаяпти. Уларга бугун жавоб топмасак, кейин кеч бўлади”, деди давлат раҳбари.

Шунингдек, бугунги йиғилишга тайёргарлик доирасида 2025 йилда 5 миллиондан зиёд аҳолини даромадли қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш маҳаллабай ҳисоб-китоб қилинган. Бу мақсадга эришиш учун ҳудудларнинг иқтисодий сектор раҳбарлари ўз онгини ўзгартириши, иш тизими ва ёндашувларини тубдан қайта кўриб чиқиши зарурлиги кўрсатиб ўтилган. Улар ҳудудларда тадбиркорлар билан учрашиб, замон талабларига мос ишлаш тартибига ўтиши муҳим экани уқтирилган.

Шу билан бирга, ҳоким ва банкларнинг ижобий тажрибаларини кенгайтириш, муаммоларни ҳал қилиш бўйича 40 дан ортиқ таклиф ва ташаббуслар тайёрланган.

“Умуман, 2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликдан чиқаришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади”, деди Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Иқтисодий комплекс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар