Иқтисодчи-дастурчи “тез ёрдам” маркази директори бўлди

Жамият

image

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Абдувоитжон Ҳусейнович Ғафуров Республика тез тиббий ёрдам маркази директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

41 ёшли Абдувоит Ғафуров иқтисодчи ва дастурчи-муҳандис мутахассислигига эга. У ўз фаолияти давомида қатор хусусий сектор корхоналарида техник, ижрочи ва бош директор каби раҳбарлик лавозимларида иш олиб борган. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 16 июндаги “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида тез тиббий ёрдам хизмати ҳамда тиббий автохўжаликлар негизида Республика тез тиббий ёрдам маркази ва унинг 14 та ҳудудий филиали ташкил қилинган эди. 

Абдувоит Ғафуров раҳбар этиб тайинланган мазкур тузилма соғлиқни сақлаш соҳасида тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими сифатида фаолият юритади.

Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида фаолият юритаётган Беҳзод Мусаевнинг ҳам мутхассислиги иқтисодчидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдувоит Ғафуров

Баҳолаганлар

136

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар