Иқболжон Холдоров 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди 

Спорт 1758
image

Бугун, 17 декабрь куни “Matchroom Boxing” компанияси томонидан Тошкентда ташкил этилган профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда. Проф боксда ўзининг 2-жангини ўтказаётган Иқболжон Холдоров Димитрий Милиушани 1-раунддаёқ нокаутга учратди.

Кечанинг марказий жангида Исроил Мадримов (7-0-0) франциялик Мишель Сорога (35-2-1) қарши баҳс олиб боради. Айни пайтда Мишель Соро WBA рейтингида биринчи, Исроил Мадримов эса 2-поғонани эгаллаб турибди. Ғолиб боксчи чемпионлик жанги учун мажбурий даъвогарга айланади.

Шунингдек, оқшом доирасида Шаҳрам Ғиёсов (11-0-0), Ҳасанбой Дўсматов (3-0-0), Бектемир Мелиқўзиев (7-1-1), Элнур Абдураимов (7-0-0) рингга кўтарилади.

Исроил Мадримов – Мишел Соро (35-2-1 24 КО)
Шаҳрам Ғиёсов – Кристиан Кориа (29-8-2, 13 КО)
Ҳасанбой Дўсматов – Ҳосе Ривас (18-12-4, 10 КО)
Бектемир Мелиқўзиев – Сергей Екимов (18-3, 9 КО)
Элнур Абдураимов – Жон Гемино (22-12-1, 12 КО)

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 3
t
×