ИИВнинг яна бир департаментига янги бошлиқ тайинланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан, Баҳодир Йўлдошевич Мирзараҳимов Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловга қадар Баҳодир Мирзараҳимов Ички ишлар вазирининг жазоларни ижро этишни таъминлаш ва ҳарбий тузилмалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Генерал-майор Азизбек Икромов Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Шунингдек, полковник Бекмурод Абдуллаев ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг