ИИВда кибержиноятчилик бўйича алоҳида департамент ташкил қилинади
Олам
−
27 Январь 1796 1 дақиқа
Ички ишлар вазирлигида кибержиноятчилик бўйича алоҳида департамент ташкил қилинади ва унга вазирнинг ўзи масъул бўлади. Бу ҳақда бугун, 27 январь куни Президент раислигида ўтаётган Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармасида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Кибержиноятлар кундан-кунга кўпайиб, унинг турлари 18 тадан 62 тага чиққан. Айниқса, шахсий маълумотларни ўғирлаш, сунъий интеллект орқали овоз ва юз қиёфасини ўхшатиш, зарарли файлларни тарқатиш авж оляпти.
Ўзлаштирилган маблағлар криптовалюта шаклида четга чиқарилмоқда.
Буларни тезкор фош этиш ва тўхтатиш учун ҳуқуқ-тартибот ходимлари кибертехнологиялар ва сунъий интеллектни мукаммал эгаллаши лозимлиги қайд этилган.
Шу боис, Ички ишлар вазирлигида кибержиноятчилик бўйича алоҳида департамент ташкил қилинади ва унга вазирнинг ўзи масъул бўлади.
Адлия вазирлигида кибержиноятчилик ва рақамли ҳуқуқ бўйича алоҳида бошқарма очилади.
Live
Барчаси