ИИВ Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида қонун ишлаб чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги “Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.

Лойиҳага берилган шарҳда қайд этилишича, бугунги кундаги йўлларнинг ҳолати ўсиб бораётган транспорт воситаларининг тирбандликларсиз ҳаракатланишини таъминлашга жавоб бермайди, йўл ҳаракати иштирокчилари бўлган транспорт воситалари йўловчилари, пиёда ва велосипед хайдовчичилар учун йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғри ва тизимли йўлга қўйилмаган.

Бундай ҳолатлар сабабларини ўрганиш натижалари йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича амалиётда қўлланилиб келаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аксарияти собиқ иттифоқ даврида ишлаб чиқилганлигини, ягона тизимга мувофиқлаштирилмаганлигини, улардаги нормалар замонавий талабларга мос келмаслигини кўрсатмоқда.

Шунингдек, йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун масъул тузилмалар институти шаклланмаган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва махсус ваколатли давлат органлари таркибида бўлган йўл ҳаракатини ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи тузилмаларнинг қуввати уларга юклатиладиган иш ҳажмларига мос келмайди ҳамда ушбу тузилмаларнинг моддий-техник базаси маънан эскирган, замонавий талабларга жавоб бермайди.

Йўлларда тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш тизимли олиб борилмаган ва тартибга солинмаган, тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар белгиланмаган, ахборот тизими шакллантирилмаган, бундай жойларнинг реестри юритилмаган.

Лойиҳада йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий принциплари; йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасидаги давлат бошқаруви, автомобиль йўли эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, йўл ҳаракатини ташкил этишга қўйиладиган умумий талаблар, йўл ҳаракати мониторингини олиб бориш, йўл ҳаракатини ташкил этиш самарадорлигини таъминлаш, тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар, капитал қурилиш объектларида йўл ҳаракатини ташкил этиш тартиби, йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга оширишда жамоатчилик иштироки, йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича ҳужжатларга қўйиладиган умумий талаблар, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш тартиби ва йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш каби йўналишлар бўйича нормалар белгиланмоқда.

Лойиҳани ишлаб чиқиш жараёнида бир қатор хорижий мамлакатлар, жумладан Россия, Германия, Беларусь, Қозоғистон, Хитой, Грузия, Эстония, Латвия, Украина ва бошқа бир қатор давлатларнинг қонунчилиги ўрганилди ҳамда амалий тажрибасидан фойдаланилган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши билан:

  • йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича Давлат бошқаруви ва ваколатли органлар ўртасида самарали ҳамкорлик қилиш тизимлари яратилади;
  • йўл ҳаракатини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятнинг тизимли ва комплекс бошқарилиши натижасида йўл ҳаракатини ташкил этиш самарадорлигини оширишга ҳамда такомиллаштиришга эришилади, йўл ҳаракати хавфсизлиги юқори даражага кўтарилади;
  • йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, барча фойдаланувчиларга, жумладан, пиёдалар, велосипедчилар, йўловчиларга кенг қулайликлар яратишга хизмат қилади.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made