ИИВ тузилмасида қатор тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Ички ишлар вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди. Мазкур ўзгаришлар ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан тасдиқланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.

Қуйидагилар раҳбарлик лавозимларига тайинланди:

Полковник Алиахмед Омонович Чориев Тошкент шахар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Алиахмед Чориев Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Дилмурод Панжиевич Худжақулов Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Дилмурод Худжақулов янги давозимга қадар Тошкент вилояти ИИББ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Шерзод Абдивалиевич Шермухамедов Тошкент вилояти ИИББ Бўстонлиқ тумани ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Шерзод Шермухамедов Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг биринчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Полковник Низом Раббимович Хуббимов Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг учинчи минтақавий ҳудуд бўйича вакили – марказ бошлиғи лавозимига тайинланди. Янги лавозимга қадар Низом Хуббимов Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Подполковник Оғабек Хусанназирович  Нурметов Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Мазкур лавозимгв қадар Оғабек Нурметов Тошкент вилояти ИИББ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари-жамоат тартибини сақлаш ва махсус муассасалар фаолиятини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг