ИИВ тизимида тайинловлар амалга оширилди

Жамият

image

Боситхон Абдирайимович Қосимов Наманган вилояти Учқўрғон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловга қадар Боситхон Қосимов Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Ҳозирги пайтгача, Учқўрғон тумани ИИБга подполковник Дилшодбек Сайдуллаевич Тўраев раҳбарлик қилиб келаётганди.

Шунингдек, Маҳкам Миржонович Вафоев Тошкент шаҳар Олмазор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Маҳкам Вафоев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

871

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг