ИИВ собиқ депутатни қидирувга берди

Олам

image

Россия Қуролли Кучларидан фойдаланганлиги ҳақидаги қасддан ёлғон маълумотни оммага тарқатиш факти бўйича жиноий иш қўзғатилган Москва муниципалитетининг собиқ депутати Анастасия Брюханова қидирувга эълон қилинди. 

“Брюханова Анастасия Андреевна. Россия Федерацияси Жиноят кодексининг моддаси бўйича қидирилмоқда”, дейилади Россия Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базаси унга нисбатан айблов эълон қилинган моддани кўрсатмасдан. 

Тергов қўмитасининг Москва шаҳар бошқармаси жорий йилнинг апрель ойида Брюхановага нисбатан жиноий иш қўзғатган. У Жиноят кодексининг 207.3-моддаси 1-қисмида назарда тутилган (Россия Федерацияси Қуролли Кучларидан фойдаланиш тўғрисида қасддан ёлғон маълумотни оммавий равишда тарқатиш) жиноятни содир этганликда айбланмоқда. Тергов маълумотларига кўра, Брюханова тегишли видеони YouTube’га жойлаштирган. 

Анастасия Брюханона – "Яблоко" партиясидан Москванинг Шукино туманидаги собиқ муниципал депутат. 2021 йилда у Давлат Думасига номзод қилиб кўрсатилган, аммо сайловда ютқазган. У, шунингдек, блогерлар Максим Кац ва Илья Варламов (хорижий агент сифатида тан олинган) билан ҳамкорлиги орқали танилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Анастасия Брюханова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар