ИИВ шафқатсиз қотиллик акс этган видеога муносабат билдирди

Жамият

image

Кеча, 10 август куни ижтимоий тармоқларда Cobalt автомобилига ўхшаш машина ҳайдовчиси ва йўловчиси бошқа бир фуқарони ўқотар қурол билан отиб ташлаб, кейин автотранспортда унинг устидан бир неча маротаба босиб ўтиб кетгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида бу видео баҳс ва мунозараларни келтириб чиқарди. Шу сабабдан ушбу ҳолатга Ички ишлар вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Вазирликнинг берган маълумотга кўра, ушбу видеолавҳа Ўзбекистонда эмас, балки Лотин Aмерикасидаги давлатлардан бирида содир этилган. Бу воқеа Ўзбекистонда бўлган деб тарқатилаётган маълумот хақиқатга мос келмайди.

Ички ишлар вазирлиги фуқаролардан ва ижтимоий тармоқда канал юритувчилардан текширилмаган ва ёлғон маълумотларни тарқатишдан ўзларини тийишларини сўраб қолган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

2233

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг