ИИВ мактаб-интернатида аутсорсинг тизими йўлга қўйилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари овқатланиш тизимини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот каналида хабар берилди. 

Низомга мувофиқ, аутсорсерлар умумий овқатланиш соҳасида камида уч йил фаолият кўрсатган, аутсорсинг хизмати бўйича камида бир ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши лозим.

изоҳ: аутсорсер – шартнома асосида ўқувчиларни овқатлантириш хизматини кўрсатувчи юридик шахс.

Аутсорсинг хизмати кўрсатиш бўйича шартнома уч нусхада тузилади. 

Аутсорсер томонидан фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари сертификатлар билан тасдиқланиши, шунингдек, халқаро ва миллий стандартлар талабларига жавоб бериши шарт.

Ошхонанинг ишлаб чиқариш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебеллари ижара шартномаси асосида “ноль ставка” бўйича аутсорсерга фойдаланишга берилади.


Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил июнь ойидаги қарори билан Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ташкил этилган эди. 
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Аутсорсинг

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

1.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар