ИИВ Академиясида икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади

Жамият

image

“Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Ички ишлар вазирлигининг Академиясида кадрларни тайёрлаш жараёнига бакалавриат ва магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизими жорий этилади.

Бакалавриат бўйича ўқитиш кундузги ва сиртқи таълим шаклларида ташкил этилади.

Магистратура бўйича ўқитиш раҳбар кадрларни тайёрлашга қаратилади ҳамда иккинчи даражадаги “ташкилий-тактик бошқарув” ва биринчи даражадаги “ташкилий-стратегик бошқарув” йўналишларида ташкил этилади.

Магистратуранинг ҳар бир йўналиши бўйича ўқиш муддати 1 йилни ташкил этади.

Шунингдек, ИИВ академик лицейларининг ҳуқуқшунослик фани бўйича идоравий фан олимпиадаси ғолиби бўлган битирувчиларининг Академияга ўқишга қабул қилиниши учун фақат махсус касбий танловдан муваффақиятли ўтишлари етарли ҳисобланади.

2021 йил 1 сентябрдан ички ишлар органларининг сержант таркибидаги лавозимларида хизматни ўташ учун фақат олий маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади.

2021 йил 1 сентябрдан ички ишлар органларининг сафдор таркибидаги лавозимларига номзодлар фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий-академик лицейлар битирувчилари, профилактика инспекторининг ёрдамчилари, шунингдек, олий маълумотга эга ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган шахслар орасидан қабул қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг