ИИВ абитуриентларнинг ота-оналарини огоҳлантирди

Жамият

image

Бу йилги тест синовлари пайтида абитуриентларнинг ота-оналар ва уларнинг яқинлари учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.

“Ота-оналар ва яқинлар учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди. Тест ўтказиладиган жойларга олиб келувчи автомобил йўллари камида 1,5 км радиус масофада бетон тўсиқлар ёки юк автотраспорти билан тўсилади. Ушбу ҳудудларда ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Фуқароларни ва автотранспорт воситаларини тўпланишига йўл қўйилмайди. Буларнинг барчаси зарурий хавфсизлик чоралари бўлиб, уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинади”, деди Шоҳрух Ғиёсов 

Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 30 август кунидан бошлаб, тест ҳужжатлари Давлат фелдъегерлик хизматининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган манзилларгача патрул автомашиналари ёрдамида, зарурий махсус воситалар билан таъминланган ички ишлар органи ходимлари томонидан кузатиб борилади. 

Синовга келган ҳар бир абитуриент текширувдан ўтказилади. Шунинг учун абитуриентлар фақатгина шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Уларга сув, қалам, тегишли жиҳозлар, тиббий ниқоб билан таъминланадилар. 

Aбитуриентлардан тест топшириш жойларига камида 1 соат олдин келишлари талаб этилади. Ҳозирда маҳаллий хокимликлар томонидан абитуриентлар учун алоҳида автобусларни ташкил этиш масаласи кўрилмоқда. Натижаси юзасидан қўшимча равишда ахборот берилади, дейилади матбуот котибининг сўзларида.

Эслатиб ўтамиз, бу йилги тест синовлари стадионларда бир кунда икки сменадан ўтказилади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг