ИИО экспертларига пуллик хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

•    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази тўғрисида низом;
•    Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси";
•    Ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларини 2022 йилда моддий-техника воситалари билан таъминлаш дастури.

Қабул қилинган қарор билан ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини янада такомиллаштиришнинг қуйидаги устувор йўналишлари белгиланди:

•    замонавий фан ва техниканинг илғор ютуқларини, рақамли технологияларни, криминалистиканинг янги илмий усул ва воситаларини қўллаш механизмларини жорий этиш, автоматлаштирилган криминалистик ахборот-қидирув тизимлари ва ахборот базаларини яратиш;
•    ахборот технологиялари ёрдамида содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар бўйича рақамли экспертизанинг имкониятларидан фойдаланиш;
•    шахсга доир биометрик маълумотлар (геномга оид ахборот, юз қиёфаси, қўлбармоқ, излари) асосида автоматлаштирилган идентификация тизимларини татбиқ қилиш;
•    тезкор-қидирув тадбирлари, тергов ва суд ҳаракатларида ашёвий далиллар тадқиқотининг янги турлари, инновацион криминалистик ёндашув, усул ҳамда техник воситаларини кенг жорий этиш;
•    эксперт-криминалистика соҳасида кадрларни мақсадли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича самарали ўқув-амалиёт жараёнини ташкил этиш.

ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази тузилмасида Генетик тадқиқотлар ва Шахснинг геном ахборотини давлат рўйхатига олиш бўлимлари ташкил этилади. Шунингдек, ўқотар, пневматик, газли, сигнал берувчи, coвуқ, улоқтирувчи ва бошқа қуроллар, уларнинг ўқ-дориларини, махсус воситаларни, ўқ ўтказмайдиган махсус ҳимоя воситаларини, электрошок қурилмалари, пиротехника буюмлари ва портловчи материалларни сертификатлашни амалга оширувчи давлат муассасаси ташкил этилмоқда.

Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика бўлинмаларига эксперт- криминалистика соҳасида жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида экспертлик, биометрик идентификация, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини ҳамда соҳага оид бошқа пуллик хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, қарорда қуйидагилар белгиланди:

•    махсус илмий-техник ва интеллектуал салоҳиятга эга шахслар мутахассис ёки техник ишчи сифатида эксперт-криминалистика бўлинмаларига шартнома асосида жалб этилиши мумкин;
•    ИИВ Академияси Криминалистик экспертизалар кафедраси белгиланган тартибда тегишли суд экспертизалари (дактилоскопик, трасологик, баллистик, совуқ қуроллар, портрет, хатшунослик ва бошқалар) ва тадқиқотларни ўтказиш ҳуқуқига эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг