ИИББ Тошкентдаги безорилар тўқнашувига изоҳ берди (видео)

3-саҳифа 28266
image

Ижтимоий тармоқларда “Шаҳар бедарвозами. Ким бўлди булар бемалол ўзгаларни жонига таҳдид қилишмоқда” деб номланган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Таъкидланишича, жорий йилнинг 31 октябрь куни тахминан соат 22:00 ларда Боғишамол кўчасида бир нечта фуқаро ўртасида жанжал юз берган. Хусусан, 30 ёшли Ж.И. ва унинг танишлари 30 ёшли M.X., 39 ёшли Ж.А., 24 ёшли У.Р., 37 ёшли X.А., 27 ёшли X.С., 30 ёшли У.Д. ўзаро жанжаллашган. Натижада гумонланувчилардан бири 30 ёшли Ж.И. қочмоқчи бўлган Chevrolet Equinox русумли автомобилга зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” ва “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда, дейилади хабарда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 994
Рейтинг: 3
t
×