ИИББ Тошкент вилоятида болалар жасади топилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
Жамият
−
29 Октябрь 2019
8555Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти ҳудудида вояга етмаган болаларнинг жасадлари ички органлари бўлмаган ҳолатда топилганлиги ҳақидаги маълумот тарқалди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати мазкур хабарларга расмий муносабат билдириб, ушбу маълумотлар ҳақиқатдан йироқ эканини маълум қилди.
“Шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаракатланиб юрган ва вояга етмаганларга қизиқиш билдирувчи жиноятчи пайдо бўлганлиги ҳақидаги хабарларда ҳам асос йўқ”, дейилади ИИББ хабарида.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ асоссиз маълумотларни тарқатиб, ваҳима ўйғотаётган кимсаларнинг шахсларини аниқлаш бўйича чора кўрмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, сиздан миш-мишлардан келиб чиққан асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраймиз. Ваҳима ва миш-мишлар манбаи бўлманг. Агарда сизда бирор-бир маълумот бўлса, Тошкент шаҳар ИИББнинг матбуот-хизмати билан боғланиб, уни аниқлаштириб олинг”, деб огоҳлантиради ИИББ.