ИИББ ва МГ ходимлари қизни асфальтда нега судради?
Жамият
−
25 Ноябрь 2019
11793Ижтимой тармоқларда ички ишлар органлари ва Mиллий гвардия ходимлари қатнов йўлдан бир қизни куч билан олиб кетаётганлари акс этган видео тарқалди. Қиз илгари фоҳишалик билан шуғулланганлиги учун 18 марта маъмурий жавобгарликка тортилган.
25 ёшли қиз маст ҳолда кўчада юрган бўлган
Mаълум қилинишича, мазкур ҳодиса Mиробод туманида 22 ноябрь куни тахминан соат 01:45да содир бўлган. Хизмат вазифасини олиб бораётган Tошкент ИИББ ППХ ходимлари Шаҳрисабз кўчасида 25 ёшли маст Ф.С.ни кўриб қолган.
ППХ ходими қизни автомобил йўлидан олиб кетди
Ходимнинг яқинлашиб келаётганини кўрган Ф.С. йўлнинг қатнов қисмига ётиб олган ва транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган. Қиз ўрнидан туриш ва қатнов йўлдан кетишдан қатъий равишда рад жавоби берганлиги боис ППХ ва Mиллий гвардия ходимлари қизни йўлнинг ўртасидан олиб кетишга мажбур бўлишган.
Қиз аввал ҳам жавобгарликка тортилган
Aниқлик киритилишича, қиз илгари 18 марта Mаъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Шаҳноза Тўрамуротова
LiveБарчаси