ИИБ ходими “заправка”да навбатда турган фуқароларни калтаклади (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижонда ички ишлар органи ходими фуқарога куч ишлатаётгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий изоҳ берди.

Кеча, 19 январь куни Асака туманида “EVRO METAN” автомобилларга газ қуйиш шохобчасида навбатда турган ҳайдовчилар навбат талашиб, жанжаллашган ва жамоат тартибини бузган.

Шу ерга жамоат тартибини сақлаш учун бириктирилган Ички ишлар бошқармаси Патруль-пост хизмати ходими Р.М. келиб, жанжални бартараф этиш мақсадида фуқароларни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқчи бўлган. Жанжал сабабчилари 2004 йилда туғилган О.Р. ва унинг акаси О.Ж.лар ходимга нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб, унга қаршилик кўрсатган.

Ҳодиса жойида жамоат тартиби тикланиб, тартиббузарларга нисбатан жисмоний куч ишлатилган ҳолда туман ИИБга олиб келинган. Улар билан тегишли тартибда профилактик суҳбат ўтказилган.

“Ҳолат юзасидан воқеа иштирокчиларининг, шу жумладан, Ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг