ИИ ва ДХХ ходимлари навоийлик фуқарони 1,7 кг гиёҳванд модда билан қўлга олди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Зарафшон шаҳар бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 39 ёшли фуқаро 1,7 кг гиёҳванд модда билан қўлга тушди. 

Қайд этилишича, хатирчилик 39 ёшли фуқаро марихуанна гиёҳвандлик воситасини пуллаётган пайтда Зарафшон шаҳар Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда шаҳар Ички ишлар бошқармаси жиноят тергов бўлимлари ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Жиноятчи гиёҳванд моддани бошқа бир шахсга 2 млн 800 минг сўмга сотиш учун савдо қилган. Унинг режаси эса амалга ошмасдан ўз вақтида тўхтатилган.

Экспертнинг хулосасига кўра, гиёҳвандлик воситасининг соф оғирлиги 38,490 граммни ташкил этган. Шунингдек, унинг эгнидаги куртка чўнтагидан 1,692 грамм наркотик модда бўлган. 

Тергов суриштирув ишлари давомида худди шундай гиёҳванд моддалар жиноятчининг яшаш уйи омборида ҳам турли кўринишларда сақланаётгани аниқланган. Экспертиза хулосасига кўра, соф вазни 229,76 граммни ташкил этган марихуанна гиёҳванд воситаси холислар томонидан расмийлаштирилган ва далилий ашё сифатида олинган.

Фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

 

Орзугул Каримова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг