II Халқаро молия-банк форумида Туронбанк 2 та шартнома имзолади
Бизнес
−
27 Ноябрь 2021 6525 1 дақиқа
Хабарингиз бор, пойтахтимизда МДҲга аъзо давлатларнинг II Халқаро молия-банк форуми бўлиб ўтди. Унда инвестиция-кредит, суғурта ва қайта суғурталаш, лизинг, капитал бозори, биржа фаолияти сингари муҳим йўналишларда қатор халқаро конференциялар, маърузалар ва тақдимотлар ўтказилди.
Форум доирасида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор келишувлар ҳам имзоланди.
Хусусан, “Туронбанк” АТБ "Тошкент вилоятида Пскем ГЭС қурилиши" лойиҳаси бўйича “ВЭБ.РФ” Давлат тараққиёт корпорацияси билан умумий қиймати 63,8 млн. евро миқдоридаги ўта муҳим инвестицион битимни ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб – қувватлаш йўналиши бўйича "Транскапиталбанк" ОАЖ банки билан 10 млн. АҚШ долларлик шартномани имзолади.
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь