II Халқаро бахшичилик санъати фестивали қаерда ўтказилиши аниқ бўлди
Жамият
−
13 Апрель 2021
4869Ўзбекистон Президентининг “II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Huquqiy axborot” канали хабар берди.
Қарорга кўра, 2021 йилда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида ўтказилади.
Фестивални Қорақалпоғистон Республикасида юқори ташкилий даража ва бадиий савияда ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилади.
Шунингдек, Фестивални жорий йилда ўтказиш муддати санитария-эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, I Халқаро бахшичилик санъати фестивали Президент ташаббуси билан 2019 йил Сурхондарёда бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси