Игуаин тарихдаги энг зўр клубни айтди

Спорт 6417
image

Аргентина терма жамоаси ва “Реал Мадирд”нинг собиқ ҳужумчиси Гонсало Игуаин “Қироллик” клубини тарихдаги энг яхши жамоа деб атади. У бу ҳақда “La Nasion” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтган.

“Реал Мадрид” тарихдаги энг яхши клубдир. У Чемпионлар лигасида 14 та ғалабага эришди, бу рекорд. 19 ёшимда клубга кириб, 26 ёшгача улар сафида ўйнаш мен учун жаннатдек бўлди. “Реал Мадрид”дан каттароқ клуб йўқ”, деган Игуаин.

Маълумот учун, Гонсало Игуаин Мадрид клубида 2007 йилдан 2013 йилгача ўйнаган. Бу вақт мобайнида, Гансало "лос бланкос" сафида 190 ўйинда майдонга тушиб, 107 та гол урган. 2013 йили аргентиналик ҳужмчи "Реал"ни тарк этиб, Италиянинг  "Наполи" клубига кўчиб ўтган.

Маъруф Абдумаликов

 

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 3
t
×