Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Нукус филиали ташкил этилади
Жамият
−
20 Апрель 2021
5300“Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Huquqiy axborot” канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Ички ишлар вазирлги Академиясининг Нукус филиали ташкил этилади.
Филиалда тўлақонли ўқув жараёни Академиянинг бакалавриати бўйича кундузги таълим шаклида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
Филиалда таълим олган битирувчиларга Академия битирувчилари учун назарда тутилган диплом берилади.
Филиалда ўқиш учун номзодлар дастлабки босқичда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи шахслар орасидан танлаб олинади.
Филиалга ўқишга қабул қилиш квотаси Академияга умумий қабул квотаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда белгиланади.
LiveБарчаси