Ички ишлар вазирига йўлларда ўлим сонини камайтириш вазифаси қўйилди
Жамият
−
04 Январь 2022
10803Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга йўлларда ўлим ҳолатларини қисқартириш бўйича дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳасида сўз боради. Фармон ўтган йилнинг 30 декабрь куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.
Фармон лойиҳасига кўра, Ички ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда ривожланган мамлакатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва хавфсиз ҳаракатланиш шароитларини яратиш орқали йўлларда ўлим ҳолатларини қисқартириш бўйича дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим.
Бунда, йўл инфтратузилмасининг халқаро стандартларга мослаштириш, ҳаракатни бошқариш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш учун барча иштирокчилар учун муносиб шароитларни яратиш ва жамоатчиликнинг ушбу соҳадаги ишларда кенг иштирокини таъминлашга ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали йўналтириладиган маблағлардан ушбу йўналишда самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиши кераклиги белгиланган.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь—октябрь ойларида Ўзбекистонда 7681 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Унда 1964 киши ҳалок бўлган, 6886 киши жароҳатланган.
Ҳудудлар кесимида:
• Тошкент вилоятида – 1023 та;
• Тошкент шаҳрида – 842 та;
• Фарғона вилоятида – 1173 та;
• Наманган вилоятида – 830 та;
• Андижон вилоятида – 668 та;
• Самарқанд вилоятида – 825 та;
• Жиззах вилоятида – 246 та;
• Сирдарё вилоятида – 148 та;
• Навоий вилоятида – 256 та;
• Бухоро вилоятида – 321 та;
• Қашқадарё вилоятида – 418 та;
• Сурхондарё вилоятида 285 та;
• Хоразм вилоятида – 267 та;
• Қорақалпоғистон Республикасида – 379 та ЙТҲ содир бўлган.
ЙТҲларни содир этиш бўйича эркак ҳайдовчилар устунлик қилмоқда. 10 ой давомида 7479 нафар эркак ҳайдовчи, 202 нафар аёл ҳайдовчи ЙТҲ содир этган.
LiveБарчаси