Ички ишлар вазирига яна бир ўринбосар лавозими жорий қилинди

Жамият 13930
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ички ишлар идораларининг барча бўғинида қоғозбозлик ва бюрократияни кескин камайтириб, иш юритишни рақамлаштириш вазифаси қўйилган. Шу мақсадда Ички ишлар вазирлигида ахборот технологиялари бўйича алоҳида вазир ўринбосари лавозими жорий этилгани маълум қилинган.

Шунингдек, соҳа учун профессионал кадрлар тайёрлашни янги босқичга кўтариш, профилактика инспекторлари ва терговчиларнинг билимини ошириш бўйича топшириқлар берилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 697
Рейтинг: 3
t
×