Ички ишлар органларининг баъзи вазифалари МИБга ўтказилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздор жисмоний шахслар ва ижро ҳужжатлари бўйича олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидиришда Мажбурий ижро бюроси ва ички ишлар органларининг ҳамкорлиги бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳа асосида қарздор жисмоний шахс ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш вазифаси ички ишлар органларидан олиниб, Бюронинг қидирув бўлинмаларига юклатилмоқда.

Амалдаги Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунига асосан қарздор жисмоний шахс ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш ички ишлар органларига юклатилиши белгилаб қўйилган.

Бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги “Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида қатнашувчи давлатларнинг шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4333-сонли қарори билан Мажбурий ижро бюроси МДҲда қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномасининг суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг жойлашган жойини аниқлаш қисми бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш учун ваколатли орган этиб белгиланганлиги.

Бундан ташқари, 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6118-сонли Фармонида Мажбурий ижро Бюроси таркибида тезкор қидирув фаолияти билан шуғулланувчи қидирув бўлими ва шуъбалари фаолият юритиши назарда тутилган бўлиб, мазкур Фармоннинг 17-бандида мажбурий ижро органлари ички ишлар органларининг ахборот тизимларидан фойдаланиш, шунингдек, МДҲ давлатлари ахборот тизимларига қидирув ташаббускори сифатида маълумот киритиши тартибини белгилашни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздор жисмоний шахслар ва олиб қўйилиши лозим бўлган болаларни қидиришда мажбурий ижро ва ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилди.

Шу муносабат билан, Бюронинг ижро ҳужжатлари юзасидан қарздор жисмоний шахс ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш борасидаги вазифаларни амалга оширишда ички ишлар органлари ахборот тизимларидан фойдаланиши, ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиши, бу борада Бюро ва ички ишлар органлари тегишли бўлинмаларининг вазифалари ҳамда тартиб таомиллар белгиланмоқда.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюроси МДҲда қатнашувчи давлатларнинг Шахсларни давлатлараро қидириш тўғрисидаги шартномасининг суд қарорларини ижро этишдан бўйин товлаётган шахсларнинг жойлашган жойини аниқлаш қисми бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш учун ваколатли орган этиб белгиланганлиги сабабли ички ишлар органларининг ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда МДҲ давлатлари ахборот тизимларига қидирув ташаббускори сифатида маълумот киритиш тартиби назарда тутилган.

Амалдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 25 ноябрдаги 37қ, 67-сон Қарори билан тасдиқланган “Ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздор жисмоний шахслар ва ижро ҳужжатлари бўйича олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидиришда давлат ижрочилари ва ички ишлар органларининг ҳамкорлиги буйича” Йўриқнома Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилмаганлиги ва норматив-ҳуқуқий ҳужжат кучига эга бўлмаганлиги сабабли бекор қилинмоқда.

Қарор лойиҳасининг қабул қилиниши Давлат бюджетидан қўшимча маблағларни талаб қилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

МИБ

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг