“Ичкаридаги ишлар”. Қамоқхонадаги айрим маҳкумлар нега ўлади, ё ўлдириладими?

Таҳлил 11036

Жорий йилнинг 9 октябрь куни Навоий шаҳар бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкум ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу хабарлар кенг жамоатчилиr орасида муҳокамаларга сабаб бўлгач, Навоий вилоят прокуратураси тезкорлик билан ҳолатга муносабат билдириб, маҳкум ўлдирилмагани, аксинча, ўз жонига қасд қилганини айтиб чиқди.

ИИВ, Навоий вилоят прокуратураси, шунингдек, Бош прокуратуранинг маълум қилишича, маҳкум Оятулло Раҳматулло ўғли Махсумов жорий йилнинг 7 октябрь куни соат тахминан 01:35 ларда колония интизомий бўлинмасининг 2-ҳужрасида ўзининг кийимидан арқон ясаб, ётиш учун мўлжалланган ўрин жойидаги кроват темирига ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.

QALAMPIR.UZ мазкур масала юзасидан суриштирув ўтказди. Хўш, Оятулло Махсумов ўз жонига қасд қилганми? Марҳумнинг яқинлари қандай фикрда?
Нима учун Ўзбекистон турмаларида баъзан маҳкумлар ўзини ўлдиради? Ёки уларни ўлдиришадими? Ўзбекистондаги қамоқхоналарда қийноқлар ҳалигача давом этяптими?

Биз мазкур саволларга жавоб олиш учун марҳум Оятулло Махсумовнинг яқинлари, оила аъзоларидан, халқ вакили бўлган депутат Жаҳонгир Жиянов, Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановдан ҳамда Навоийдаги турмаларда жазо ўтаган ва ҳозир озодликка чиққан инсонлар билан суҳбатлашдик.

Тўпланган материаллар ва айтилган фикрлар, бошдан ўтган воқеалар ҳақидаги “Ичкаридаги ишлар” махсус фильмини эртага, 29 октябрь куни соат 21:00 да QALAMPIR.UZ’нинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 230
Рейтинг: 2.9
t
×