“Ичишни ташланг ва чанғи учишга ўтинг”. Путин ичкиликбозликдан сўз очди
Олам
−
01 Март
8828Россияда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш сезиларли даражада камайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин 29 февраль, пайшанба куни Федерал Мажлисга мурожаати чоғида маълум қилди.
Россия раҳбари ичкиликбозликнинг камайгани ҳақидаги ижобий динамикани машҳур ибора – "Ичишни тўхтатинг ва чанғи учишни бошланг", насиҳати ортидан эълон қилди.
“Ичишга келсак, биз сезиларли, яхши натижаларга эришдик. Ҳеч қандай экстремизмсиз спиртли ичимликларни ва биринчи навбатда, кучли спиртли ичимликларга қарамликни камайтирдик. Бу эса, албатта, халқ саломатлигига таъсир қилмай қолмайди”, дея мақтанган Президент.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Россия Федерацияси Вазирлар Маҳкамаси 2030 йилгача бўлган даврда Россияда спиртли ичимликлар истеъмолини камайтириш концепциясини тасдиқлади. Ушбу ташаббуснинг мақсади россияликларнинг спиртли ичимликларга эҳтиёжини бир киши учун йилига 7,8 литр этанолгача камайтиришдир. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда бу кўрсаткич аҳоли жон бошига 8,9 литрга етган.
1 февраль куни Давлат Думаси минтақавий ҳокимиятларга ичимлик дўконлари кундузи фаолият юритиб, кечаси алкоголли ичимликлар сотувини тақиқлаш бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди. Ҳудудлар ресторанлар, барлар, кафелар ва буфетларда пиво, сидр ва бошқа спиртли ичимликларни сотиш бўйича янги талаблар жорий этиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин Федерал Мажлисга қилган мурожаатида МДҲда рус тилини тарғиб қилишни кучайтиришни буюрганди.