Ичимлик суви учун ажратилган 700 млн сўмдан ортиқ маблағ талон-торож қилинди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Тошкент вилоятида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “S.” ҳамда “Е” МЧЖлар томонидан “Сувоқова” ДУК Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси билан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан тузилган пудрат шартномасига асосан амалга оширилган ишлар бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали “S.” МЧЖ томонидан 489 млн сўм, “Е” МЧЖ томонидан 233 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан “S.” ва “Е” МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг