Ичак саратони хавфини икки баробар оширадиган ичимликлар маълум қилинди 

Саломатлик

image

Шарбатлар, газли ичимликлар ва энергетиклар эрта йўғон ичак саратони хавфини икки баробар оширади. Бу ҳақда онколог Елена Смирнова Вашингтон университети шифокорларининг тадқиқотига асосланиб хабар берган. 

Қайд этилишича, 14 йиллик тажрибада 95 минг аёл иштирок этган. Кунига ярим литрдан кўп ширин ичимликлар истеъмол қиладиган катта ёшлиларда йўғон ичак саратони икки баравар кўп учраган. Ўсмирларда хавф даражаси учдан бир қисмга ошган ҳамда у хавф катта ёшда шарбатлар ва газли ичимликлар рациондан чиқариб ташланса ҳам камаймаган. 

“Аниқ сабаблар ҳали маълум эмас, балки гап ичакдаги хавфли бактериялар штаммларининг кўпайиши, семизлик ва ичак деворида яллиғланишнинг ривожланиши билан боғлиқдир”, деган шифокор. 

Мутахассис сўзи охирида таркибида шакар кўп бўлган компот ҳам ичак учун хавфли ҳисобланишини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ичак саратони

Баҳолаганлар

912

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар