Иброҳим Тотлисас автоҳалокатга учради
Маданият-санъат
−
25 Август 2022
34521Туркиялик машҳур хонанда Иброҳим Тотлисас автоҳалокатга учради. Воқеа бугун, 25 август куни Бодрум-Яликавак автомобиль трассасида содир бўлган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар ёзмоқда.
Қайд этилишича, Иброҳим Тотлисас ўтирган микроавтобус йўлнинг қарама-қарши қисмидан келаётган юк машинаси билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида автомобиллар ёна бошлаган. Воқеага гувоҳ бўлган аҳолининг ёрдами билан ёнғин ўчирилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибитида Иброҳим Тотлисас ва унинг дўсти, қўриқчи ва ҳайдовчи, шунингдек, юк машинаси ҳайдочиси жароҳатланган. Хонанда автомобиль ичида сиқилиб қолган. Унинг автомобиль салонида қолиб кетгани ҳақидаги хабарлардан кейин воқеа жойига кўп сонли қутқарув гуруҳлари юборилган.
Қутқарув гуруҳи Тотлисас қолиб кетган автомобилни кран билан чуқурликдан олиб чиқиб, сўнг хонандани машина салонидан чиқариб олган. Тотлисас зудлик билан шифохонага ётқизилган.
Маълумот ўрнида, Иброҳим Тотлисас 1952 йилнинг 1 январь куни Туркиянинг Шонлиурфа шаҳрида дунёга келган. 1970 йилдан буён хонандалик фаолиятини бошлаган. Ўз қўшиқлари билан катта шуҳрат қозонган хонанданинг “Аллоҳим”, “Тек тек”, “Ҳайди сўйле” каби тароналари Ўзбекистонда ҳам машҳур.
LiveБарчаси