Hyundai Tucson кроссоверининг янгиланган версиясини намойиш этди

Технология 4126
image

Кореянинг Hyundai компанияси Tucson кроссоверининг янгиланган версияси тасвирини эълон қилди. 

Янгиликнинг одатий Tucson кроссоверидан фарқлари шундаки, унинг олд бампери ўзгартирилган, радиатор панжараси хром билан ишланган. Шунингдек, машинанинг ғилдираклари ҳам қайта ишланган. 

Компаниянинг таъкидлашича, янги модель учун ўзига хос ускуналар ва ҳар қандай дид учун ранг танлови таклиф этилади. 

Tucson кроссоверининг янгиланган версияси 2021 йилнинг баҳорида АҚШда сотувга чиқарилади.

Моделнинг бошқа бозорларда пайдо бўлиши, шунингдек, нархи ҳақида ҳам ҳозирча хабар берилмаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 165
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×