Hyundai Mighty энди Ўзбекистонда: ҳайдовчилар учун қулайлик ва хавфсизлик

Бизнес

image

Жанубий Кореянинг автомобиль гиганти Hyundai ишончли ва қулай автомобилларни яратишга интилиши билан машҳурдир. Hyundai Truck & Bus компаниясининг ҳайдовчи соғлиғи ва юкларнинг хавфсизлигини таъминлашдаги ғамхўрлигини намойиш этувчи Mighty янги юк автомобили модели Ўзбекистонга етиб келди. Hyundai Truck & Bus автомобиль брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ADM Global компаниялар гуруҳи ҳисобланади.
Hyundai Mighty’нинг асосий афзалликлари – бу юқори даражадаги эргономиклик ва қулайлик, шунингдек, турли тижорат вазифаларини бажариш учун катта имкониятлардир. Бу замонавий, манёврли, кенг ва пухта лойиҳалаштирилган автомобиль бўлиб, унинг ҳар бир детали Hyundai компаниясининг инновациялар ва юқори сифатга бўлган интилишини акс эттиради.

Ҳозирда хусусий инвестициялар ҳисобига қурилган Ўзбекистондаги биринчи автомобиль заводи бўлган ADM Jizzakh заводи ҳудудида ўта узун ғилдирак базасига эга – 4200 мм бўлган, шассисининг умумий узунлиги эса 7370 мм.ни ташкил этувчи Mighty’ларни йиғиш йўлга қўйилди. Минимал йўл сатҳидан баландлиги 220 мм.ни ташкил этади.

Hyundai Mighty’нинг ушбу модификациясининг руҳсат этилган тўлиқ вазни – 7800 кг. Жиҳозланган вазни 2685 килограмдан бошланади, юк кўтариш қобилияти эса 5115 килограмгача етиши мумкин (аниқ параметрлар комплектациясига боғлиқ).

Асосий хусусиятлардан бири бу узун хизмат муддатини ва юқори юк кўтариш қобилиятини таъминлайдиган қаттиқ ва мустаҳкам зинапоясимон конструкцияли рамасидир. Раманинг профили юқори чидамли термо услубда ишланган SPGH540 пўлатдан тайёрланган ва уни буралиш ва эгилишга чидамлироқ қилувчи қўшимча кўндаланг маҳкамлагичлар билан кучайтирилган.

Юк машинасининг трансмиссияси 5-поғонали, тросли приводга эга М035С5 механик узатмалар қутисини ўз ичига олади. Бундан ташқари, турли устки қурилмаларни бошқариш учун қувватни танлаш қутисини (ҚТҚ) ўрнатиш имконияти мавжуд.

Hyundai Mighty кабинасининг динамик ва замонавий дизайни, ҳатто бўйи баланд ва танаси катта бўлган ҳайдовчилар ва йўловчилар учун ҳам қулайликни таъминловчи 3,5 куб метрлик кенг интерьер билан уйғунлаштирилган.

Ташқи ортни кўриш кўзгулари катта акс эттирувчи майдонга эга бўлиб, ҳайдовчига қулай кўринишни таъминлайди, қўшалоқ вертикал жойлашган фаралар блоки эса йўлнинг яхши ёритилишини ва манёвр қилишда яхши кўринишни таъминлайди. Поводокларида форсункаларга эга бўлган ойна тозалагичлар олд ойнани яхшироқ тозалаш ва ойна ювиш воситаси учун суюқликни тежашга имкон беради.

Hyundai Mighty’нинг интерьери турли хил йўл ва иқлим шароитларида қулай ҳайдаш учун мўлжалланган. Вентиляция ва иситиш тизими йилнинг исталган фаслида кабинадаги қулай ҳароратни таъминлайди, асосий комплектацияси эса кондиционерни ўз ичига олади. Аудиотизими радио, AUX, USB, Bluetooth ва рулдаги бошқарув тугмалари билан жиҳозланган.

Қўл таянчи ва созланишли белга таянчига эга бўлган, дастак-пружина подвескали ҳайдовчи ўриндиғи қўшимча қулайликни таъминлайди. Бош таянчлари баландлиги бўйича созланиши мумкин, ҳайдовчининг ўриндиғи эса кўпроқ ривожлантирилган ён қўллаб-қувватловига эга. Борт компьютери функциясига эга дисплей автомобилнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотни акс эттиради ва техник хизмат кўрсатилиш зарурлиги ҳақида хабар беради. Аудио тизим бошқарувига эга замонавий мултируль ва кўп функцияли руль ости ўзгартирувчилари автомобилнинг турли функцияларини қулай бошқарилишига имкон яратади.

Борт компьютери ёнилғининг ўртача сарфи, масофа захираси, хатолар ва вақт тўғрисида маълумот бериб, шунингдек, техник хизмат кўрсатилишдан ўтиш зарурлигини эслатиб туради. Юқори даражадаги ҳимояга эга замонавий калит қўшимча хавфсизликни таъминлайди. Юқори консолда буюмларни сақлаш ва тахограф, рация ёки GPS-навигаторини жойлаштириш мумкин.

Hyundai’нинг муҳандислари Mighty’нинг ишончлилиги ва самарадорлигини ошириш учун анча куч сарфлаган. Икки поғонали, катта ҳажмли, йирик зарраларни чиқариб ташлаш клапанига эга бўлган, қуруқ турдаги ҳаво филтри ҳавонинг тозаланишини сезиларли даражада яхшилайди ва алмаштирилиш даврини узайтиради, бу қуруқ ва чангли иқлимда ўта муҳимдир. Двигателнинг бошқарув блоки кабинанинг ичкарисида ҳимоялагичлар ёнида жойлашган бўлиб, бу уни атроф-муҳитнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилади.

Hyundai Mighty – бу илғор технологиялар, ишончлилик ва ҳайдовчилар учун қулайликни ўз ичига олган янги авлод тижорат транспортидир. Унинг Ўзбекистон бозорига кириши, шубҳасиз, минтақавий юк ташувчилар учун янги имкониятларни очиб берадиган муҳим воқеадир. Ишлаб чиқарувчи автомобиллар учун 5 йил ёки 150 000 километрга кафолатни тақдим этади. Hyundai Mighty харидорларга кузовнинг турли хил вариантларида етказилади: давалческое шассили, металл бортли, тент бортли, тўлиқ металлдан, изотермик ва рефрижераторли фургонлар. Асосий шасси нархи 499 900 000 сўмни ташкил этади.

Характеристикалар, мавжуд комплектациялар, нархлар ҳамда лизинг ва бўлиб тўлаш бўйича шартлар билан hyundaitrucks.uz расмий сайтида ёки тезкор телефон линияси орқали танишиш мумкин.

www.hyundaitrucks.uz +998 55 512 11 11

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг