Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси хусусийлаштирилади

Жамият

image

Пойтахт Тошкентдаги Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси хусусийлаштирилади. Бу ҳақда бугун, 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда сўз борган. 

Йиғилишда БАА компаниялари билан эришилган келишувлар бугун ўз натижасини бераётгани таъкидланди. Масалан, “Масдар” компанияси Ўзбекистонда қуёш электр станцияси қурилишига 100 миллион доллар сармоя киритмоқда. 2019 йил октябрь ойида қуёш энергетикасида давлат-хусусий шерикликка инвестициялар жалб қилиш бўйича Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилган очиқ тендерда ушбу компания ғолиб деб топилган. Қурилиш ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида бошланиши кутилмоқда. 

Йиғилишда БАА иштирокида 1 миллиард долларлик капиталга эга “The Abu Dhabi Uzbek Fund” инвестиция фонди ташкил этилгани қайд этилган. Бугунги кунга келиб ушбу жамғарма маблағлари ҳисобидан кичик ва ўрта лойиҳаларни, шунингдек, Самарқанд шаҳрида меҳмонхона қуриш, Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонаси хусусийлаштирилишини молиялаштириш маъқулланди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига кўра, ушбу меҳмонхона "Пойтахт қурилиш ва хизмат" ДУК балансида сақланади. Унинг муассиси Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобланади. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Hyatt Regency Tashkent

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг