Hyatt Regency меҳмонхонаси сотувга қўйилди
Олам
−
06 Июнь 2019
9133Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги Hyatt Regency Dushanbe меҳмонхонасини сотиш режалаштириляпти. Бу ҳақда АП “Тожинвест” давлат унитар корхонаси маълумотларига асосан хабар берди.
Беш юлдузли Hyatt Regency Dushanbe меҳмонхонасини инвестиция лойиҳасига асосан сотиш кўзда тутилган. Меҳмонхона акциялари пакетининг нархи ҳозирча кўрсатилмаган.
Таъкидланишича, “Пойтахт” ва “Ваҳш” меҳмонхоналари инвестициявий лойиҳага асосан таъмирланади. Уларга мос равишда 8 ва 4 млн доллар инвестиция киритилади. Ҳар икки меҳмонхона ҳам давлат мулки ҳисобланади.
“Ёшлик” кўли соҳилидаги беш юлдузли Hyatt Regency Dushanbe меҳмонхонаси 2008 йилда фойдаланишга топширилган. Меҳмонхона россиялик олигарх Олег Дерепаскега тегишли компанияга қарашли бўлган. Қурилиш ишлари турк компанияси ENKA томонидан олиб борилган ва 100 млн доллар сарфланган.
2017 йилда Hyatt Regency Dushanbe “Яратилиш” бизнес маркази билан бирга Тожикистон алюмин заводига берилган.
LiveБарчаси