“Humo Arena” муз саройи ёнидаги кўчада транспорт воситалари ҳаракати яна тўхтатилади
Жамият
−
19 Март 2019
4558Жорий йилнинг 21-22 март кунлари Тошкент шаҳрининг Бешёғоч кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Наврўз байрамига бағишланган оммавий тадбирлар ва халқ сайиллари ўтказилиши муносабати билан 21 ва 22 март кунлари Бешёғоч кўчаси бўйлаб автотранспорт ҳаракати тўхтатилади”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Шаҳар маъмурияти юзага келадиган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Маълумот учун, Бешёғоч кўчаси "Humo Arena" муз саройи қурилиши сабабли аввал ҳам транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилганди.
LiveБарчаси