“Humo Arena” муз саройи очилишида рус эстрадаси вакиллари иштирок этади
Жамият
−
11 Март 2019
9924Жорий йилнинг 15 март куни Тошкентда ўзбек спорти тарихида янги солнома очилади. 2 йил давомида қурилган муҳташам “Humo Arena” муз саройининг очилиши айнан ушбу кунга белгиланган.
Очилиш маросими яқинлашгани сари кўпчилик тадбирнинг қандай сценарий асосида ўтказилиши билан қизиқа бошлайди.
Таъкидланишича, очилиш маросими спорт мухлисларининг ёдида узоқ вақт сақланиб қолади. Бадиий қисмнинг ўзида 2 мингдан ошиқ иштирокчи қатнашади. Бундан ташқари аренага 6 мингдан зиёд мухлислар келиши кутилмоқда. Очилиш маросимида бош ғоя санъат ва спортни биргаликда уйғунлаштириб беришдир. Шунингдек, унда Павел Буре, Виталий Прохоров каби яқин ўтмишдаги хоккей юлдузлари, муз устида рақс бўйича Турин Олимпиадаси чемпиони Татьяна Навка, концерт дастурида эса Филипп Киркоров, Николай Басков, Дима Билан каби эстрада юлдузлари ташриф буюришади.
“Humo Arena”си асосий ва кичик майдонларга эга бўлиб, катта мусобақалар учун мўлжалланган қисми 12 500 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Мазкур спорт иншоотининг очилиш маросими 15 март куни бўлиб ўтади.
Аввалроқ, тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳам иштирок этиши белгилангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси