“Huawei” АҚШга жавоб қайтарди
Технология
−
02 Июнь 2019
5419Хитойнинг “Huawei” компанияси АҚШнинг ҳатти-ҳаракатларига жавобан илк қадамларини ташлади. Компаниянинг бошқарув аппарати ўз ходимларига технологик масалаларни муҳокама қилиш учун америкаликлар билан ҳар қандай учрашув ёки алоқаларни таъқиқлади.
Шунингдек, “Huawei” компаниясида ишлаётган барча америкалик ходимларнинг Қўшма штатларга қайтиб кетишлари сўралди, дейилади “Financial Times” газетаси хабарида.
Хитой техногиганти савдо ва технология соҳасида АҚШнинг кескин ҳаракатларига жавоб қайтаради. Май ойида АҚШ савдо вазирлиги компанияни “қора рўйхат”га киритганди.
Кўплаб америкалик технолог ва дастурчилар “Huawei” компаниясининг Шэньчжэндаги илмий-тадқиқот марказида фаолият юритади. Эндиликда ушбу ходимлар икки ҳафта давомида АҚШга қайтариб юборилади.
“Huawei” раҳбарияти расмий Вашингтонни технологик дунёни ажратишда айблаб, компания IP-манзилли жосуслик ва ўғирлик билан боғлиқ шубҳалардан ҳоли эканлигини таъкидлаган.
АҚШ дунёда технологик янгиланишлар жараёнида Хитой компанияларининг кучайишидан манфаатдор эмас. Шу боисдан АҚШ доимо Хитой гигантларини Ҳукуматнинг IP манзилларига кириш ва ахборотларни ўғирлаш, хакерлик ҳужумларини амалга оширишда айблаб келади.
LiveБарчаси