Huawei компанияси Жаҳон Мобил Конгрессида GUIDE келажак тармоғи моделини тақдим этди

Бизнес

image

Барселонада бўлиб ўтган 2022-йилги Жаҳон Мобил Конгрессида Huawei компанияси глобал операторлар, соҳадаги ҳамкорлари ва етакчи экспертлар билан биргаликда “Рақамли иқтисодиёт келажагини ёритиб” шиори остида мунозара ўтказди ва 5G соҳасидаги бизнес муваффақияти, экологик технологиялар, “уланиш+IT” ривожланиш омили, шунингдек, бизнес ва ижтимоий қадриятга алоҳида эътибор қаратилган GUIDE модели каби мавзуларни муҳокама қилди.

Жаҳон Мобил Конгресси майдонидаги Huawei кўргазмаси ўзига хос “Интеллектуал рақамли ўрмон” (DigiTelligent Forest) кўринишида безатилган бўлиб, у ҳозирда AКТ саноатида мавжуд улкан имкониятларни намойиш этади. Стендларда компаниянинг гигабитли мобил тармоқлари, булутли тармоқлар учун “тезкор линиялари”, тўлиқ оптик мақсадли тармоқлари, ЕиТО рақамли ва ақлли трансформация воситалари ва барқарор ривожланиш бўйича мажмуавий ечимлар каби енг янги маҳсулотлар ва ечимлар намойиш этилган. Huawei ўз кўргазмаси билан мижозлар учун қиймат яратиш ва ўзининг ижтимоий мажбуриятларини бажариш учун инновацион ёндашувларга содиқлигини намойиш этади.

Huawei компаниясининг яқинда тақдим этилган GUIDE бизнес лойиҳаси рақамли тармоқ етказиб берувчиларига соҳа бўйича кўмак беради ва операторлар келгуси ўн йилликларда бизнесда муваффақиятга эришишлари учун ривожлантиришлари керак бўлган бешта асосий жиҳатни ажратиб кўрсатади: хизматлар соҳасини кенгайтириш, самарали инновациялар, ресурслардан оқилона фойдаланиш, қиймат учун рақобат ва жамиятнинг ривожланишига ҳисса қўшиш.

Компания операторларнинг экологик хавфсиз бизнесни ривожлантириш стратегиясини қўллаб-қувватлайди. “Яшил” сайтлар, “яшил” тармоқлар ва “яшил” фойдаланишни ўз ичига олган “яшил” ечимларнинг тўлиқ спектри орқали Huawei компамияси “Кўпроқ бит, камроқ ватт” тамойили доирасида операторларга тармоқ узатиш имкониятини ошириш ва ҳар бир бит учун қувват сарфини камайтиришга ёрдам беришга интилмоқда.

Huawei операторларга илғор 5G тармоқларини кенг ёйишга имконини берадиган оддий, экологик ва ақлли AКТ инфратузилмасини яратишга интилиб, бутун дунё бўйлаб турли операторлар ва соҳадаги ҳамкорлари билан ҳамкорлик қилмоқда. Мустақил синов натижалари шуни кўрсатадики, Huawei компанияси 13 мамлакатда, жумладан Швейцария, Германия, Финляндия, Нидерландия, Жанубий Корея ва Саудия Aрабистонида ўз мижозларига тақдим этаётган 5G тармоқлари оптимал хизмат кўрсатиш сифатини таъминламоқда.

Huawei аллақачон саноат 5G тармоқларини ўрнатиш бўйича 3000 дан ортиқ шартнома имзолаган. Компания турли соҳалардаги операторлар ва ҳамкорлар билан ҳамкорликда энг янги технологияларни саноатда қўллаш бўйича кенг тажриба орттирмоқда. Huawei 5G технологиялари, алоҳида премиум-класс каналлари, интеллектуал булутли тармоқлар, маълумотларни қайта ишлаш марказлари ва булутли ҳисоблашларни бирлаштирган инновацион ХтоБ ечимларини тақдим этиш орқали операторлар учун саноатни рақамлаштириш бўйича янги имкониятларни яратишга интилмоқда.

МWC 2022 ҳақида

2022 йилги Жаҳон Мобил Конгресси 28 февралдан 3 мартгача Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтади. Huawei компанияси ўз маҳсулотлари ва ечимларини Фира Гран Виа конференция марказининг 1-залидаги 1H50 стендида намойиш этади. Глобал операторлар, соҳа экспертлари ва фикр етакчилари билан учрашувимиз доирасида биз рақамли тармоқларнинг келажаги, жумладан, соҳанинг ривожланиш йўналишларини, GUIDE келажак тармоқ модели ва экологик ривожланиш масалаларини муҳокама қиламиз. Қўшимча маълумотларни сайтимиздан, қуйидаги ҳавола орқали ўтиб олишингиз мумкин: https://carrier.huawei.com/en/events/mwc2022.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг