Huawei компанияси иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун бир қатор лойиҳаларни ишга туширди
Бизнес
−
18 Октябрь 2021
4152Таълим соҳасига ва ёшларнинг таълим жараёнига рақамли технологияларни жорий етишга доимий еътибор қаратган ҳолда, Huawei компанияси Ўзбекистондаги таълим муассасаларида бир қатор лойиҳаларни ишга туширди.
Huawei компанияси йетти йилдан буён мамлакатда амалга оширилиб келаётган ҳар йилги “Seeds for the Future” таълим лойиҳасига старт берди. Глобал флагманлик ўқув дастури биринчи марта 2008-йилда Таиландда ўтказилган еди ва бугунги кунга келиб, дунёнинг 130 та мамлакати ва минтақасидан 9000 нафар талабани ўз ичига қамраб олди. Ҳар йили лойиҳа доирасида Тошкент ахборот технологиялари университети (ТAТУ) нинг 10 нафар талабаси Хитойга икки ҳафталик амалиётга бориб, AКТ йечимлари бўйича чуқур билим олишди ва Хитой маданияти ва урф-одатларини ўрганишди.
Дунёдаги епидемиологик вазият туфайли 2020-йилда лойиҳа онлайн-форматга ўтди, бу еса ИТ-технологияларга қизиққан ёшларни лойиҳага кўпроқ қамраб олиш имконини берди. Ўтган йили ТAТУънинг барча филиалларидан бўлган иштирокчилардан ташқари, Тошкентдаги ИНҲA университети талабалари ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган ахборот-коммуникация технологиялари мактаби ўқувчилари ҳам дастурга қўшилишди.
Бу йил “Seeds for the Future” лойиҳаси бир вақтнинг ўзида ИТ йўналишидаги 5 та университет – ТAТУ, ИНҲA, Аmity университетлари, шунингдек Yeoju ва Турин политехника институтлари талабаларини ўзида бирлаштиради. Лойиҳа жорий йилнинг ноябр ойида Huawei компаниясининг Тошкентдаги офисида штаб-квартиранинг кўмагида гибрид форматда бўлиб ўтади. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги AКТ мактаби ўқувчилари ҳам 2021-йилги дастурга қўшилишади ва махсус ташкил етилган Ҳакатонда иштирок етишади.
Huawei олий таълим муассасалари билан бир қаторда, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги “International House Tashkent” академик лицейининг ҳам узоқ муддатли ҳамкори ҳисобланади. Жорий йилнинг апрел ойида Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги раҳбарияти “International House Tashkent” лицейи ва “Олий иқтисодиёт мактаби” Миллий тадқиқот университети томонидан ҳамкорликда очилган Иқтидорларни аниқлаш марказининг очилиш маросимида иштирок етди. Марказ фаолиятига илғор рақамли технологияларни жорий етиш мақсадида Huawei “жонли” мулоқот самарадорлигини сақлаб қолган ҳолда масофавий дарслар, маърузалар ва кенгашларни бемалол ўтказиш имконини берувчи Идеаҳуб ақлли доскасини совға қилди.
Huawei, шунингдек, хитой тили чуқур ўрганиладиган 59-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабига бир неча йилдан буён доимий равишда кўмак бериб келмоқда. 2017-йилда, 59-мактабда, мактаб таълим тизимига “смарт” технологияларни жорий етиш бўйича пилот лойиҳаси амалга оширилган еди, ўтган йили еса, компания муассасанинг техник жиҳозланганлик даражасини яхшилаш мақсадида мактаб ўқувчиларига ноутбуклар, смарт телевизорлар, принтерлар каби офис техникаларини ҳадя қилди. 2021-йил 12-октябрда 59-мактаб раҳбарияти ва Huawei компанияси хитой тилини енг яхши билиш бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида иқтидорлиларни аниқлаш учун кўрик-танлов ўтказишни йўлга қўйиш тўғрисида Меморандум имзоладилар. Октябр ва ноябр ойларида ўқувчилар лойиҳа ғолибларини аниқлаш учун ижодий топшириқларни бажарадилар.
“Компаниямиз учун Ўзбекистонда таълим лойиҳаларини ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш барқарор ривожланишнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Биз “Seeds for the Future” лойиҳаси ёки AКТ бўйича “Huawei Cup” минтақавий мусобақаларидаги каби, рақамли кадрларни тайёрлаш учун ИТ соҳасидаги илғор билимларни ёшлар билан бўлишишга, шунингдек, ИТ соҳасидан ташқари бошқа турли йўналишларда ҳам, жумладан, 59-мактаб ва “International House Tashkent” лицейи билан ҳамкорликда ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлашга интиляпмиз. Ҳозирги тиришқоқлик ва билимга интилиш келажакда кучли кадрлар заҳираси учун пойдевор бўлиб хизмат қилади”, – дея таъкидлади Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Форрест Лю.
Реклама ҳуқуқи асосида.
LiveБарчаси