Хорижлик ватандошлар Алишер Султонов билан ҳамкорлик қилмоқчи

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва "Буюк келажак" ХННТ 2019 йил 5 мартда ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилди.

Ҳужжат Энергетика вазири Алишер Султонов ва "Буюк келажак" ХННТ ижрочи директори Зуҳра Азимова томонидан имзоланган.

Меморандумга мувофиқ, “Буюк келажак” экспертлари вазирлик билан биргаликда мамлакат ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш, электр энергия ва нефть-газ соҳаларини ислоҳ қилиш, юқори даражали саноат ва экологик хавфсизликни таъминловчи замонавий  технологияларидан фойдаланган ҳолда қайта тикланадиган  энергия манбалари ва инфраструктурани қуриш таклифларини  ишлаб чиқади.

Шунингдек, “Буюк келажак” таълимий семинарларни ташкил қилиш, музокараларни ўтказиш учун етакчи мутахассисларни жалб қилиш, қарорлар қабул қилиш ва бошқа масалалар бўйича энергетиклар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.

"Буюк келажак" вазирликка маслаҳат хизматларини беғараз тарзда кўрсатади.  

Эслатиб ўтамиз, "Буюк келажак" ХННТнинг асосий органи  ватандошларни – хорижда муваффақиятли иш тажрибасига эга мутахассисларни бирлаштирувчи Экспертлар кенгашидир. Кенгаш халқаро тажрибаларни, турли соҳалар ва тармоқлардаги  хорижий мутахассисларнинг эксперт фикрларини умумлаштиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг