“HONOR ОВОЗИ” танловининг ғолиби маълум бўлди
Бизнес
−
12 Ноябрь 2023
5803Бир неча ҳафта олдин HONOR технологик компанияси “HONOR ОВОЗИ” (“Мамлакатнинг ноёб овози”) лойиҳасини эълон қилган эди. Жорий йилнинг 6 ноябрь куни мазкур танлов якунланиб, натижалар сарҳисоби бўлиб ўтди ҳамда ғолибнинг исми эълон қилинди.
Айтилишича, танловда 10 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари иштирок этган. Улар овоз тембри, бренд номини тўғри талаффуз қилиш ва харизма борасида беллашган. Натижаларга кўра, Қўқон шаҳридан Музаффаржон Неъматов финалгача етиб келган иштирокчилар орасида устунликни қўлга киритган. Ғолибни маъқуллаб умумий ҳисобда 751 киши овоз берган, жами овоз беришда 1 800 дан зиёд киши қатнашган.
“Нотиқлик ва сухандонлик менинг хоббийим. Яқинда бир танишим HONOR компанияси ўз слогани учун ноёб овоз қидираётгани ва танов эълон қилгани ҳақида айтиб қолди. Мен ҳам янгича йўналишда ўзимни синаб кўришга қарор қилдим ва бугун ғолиблик насиб қилди. Ушбу лойиҳанинг ташаббускори бўлган HONOR компаниясига ва овоз бериб қўллаб қувватлаган халқимиздан миннатдорман!”, дейди Музаффаржон Неъматов.
Ғолибга мукофот сифатида HONOR маҳсулотлари тўплами тақдим этилган. HONOR Х9а, HONOR Х8а, HONOR Х7а ва HONOR 90 смартфонлари, бир жуфт HONOR Choice Earbuds X3 Lite қулоқчинлари ҳамда Magicbook X14 2023 ноутбуки шулар жумласидадир. Эндиликда ғолибнинг овози бутун мамлакат бўйлаб бренднинг реклама роликлари ва интернет-материаллари якунида янграйди.
HONOR компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чен Лонгнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда иқтидорлилар кўп бўлиб, HONOR уларга ўз имкониятларини кашф этишга ёрдам беришда интилади.
“Жамоамиз барча иштирокчиларнинг овоз ёзувларини бир неча мартадан тинглаб, ғолибни саралаб олишга жуда пухта ёндашди. Мен ўзим ҳам ҳар бир номзодга овоз бердим. Натижада Музаффар энг кўп овоз тўпладилар. Мен ғолибни чин дилдан табриклайман, ҳамда HONOR ва Ўзбекистон халқи қатнашадиган яна янги лойиҳаларни кутиб қоламан”, дейди у.
HONOR компанияси ҳақида
HONOR Ўзбекистон бозорига 2021 йилда кириб келди. Компаниянинг Ўзбекистонга кириб келишидан асосий мақсад аҳолини юқори сифатли ва ишончли маҳсулот билан таъминлаш ҳисобланади. Компания орадан кўп вақт ўтмай Ўзбекистонда бир неча ҳамкорлар билан ишларни йўлга қўйишга муваффақ бўлди. Айни дамда мазкур компаниянинг маҳсулотларини Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида учратиш мумкин.
HONOR кўплаб илғор технологияларда кашфиётчи бўлиб, смартфонлар ҳамда бошқа интеллектуал қурилмалар билан таъминлаб келмоқда. Ҳар бир HONOR смартфони қатъий сифат назоратига эга бўлиб, чиқарилишидан олдин 400 дан зиёд тест ва 20 дан ортиқ глобал сертификат стандартларидан ўтади. Ҳозирги кунга қадар HONOR 3 мингдан зиёд хизмат кўрсатиш маркази ва 43 та алоқа марказига эга. Компания улар орқали 82 тадан зиёд бозорда мижозларга олий тоифали ва самарали хизматлар тақдим этиб келмоқда.
Ижтомоий тармоқдаги саҳифалар:
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг https://www.hihonor.com/uz/
Instagram'да янгиликлардан хабардор бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси