Ходимларига Тошкент пропискасини олиб бера оладиган ташкилотлар сони биттага ортди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 5 мартдаги қарори билан ходимларни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида доимий прописка қилувчи ташкилотлар сони яна биттага ортди. 

Қарорга мувофиқ, энди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 79 та ташкилот мавжуд эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

прописка

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг