“Халқ банки”нинг Фарғонадаги филиалида 100 минг доллар пул йўқолиб қолди

Local

image

Халқ банкининг Фарғона вилояти, Ёзёвон туманидаги филиалида 100 минг доллар нақд пул йўқолиб қолган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда. 

Вилоят прокуратурасининг маълум қилишича, 2019 йилнинг 5 февраль куни Ёзёвон тумани ИИБ навбатчилик қисмига соат тахминан 23:40 ларда Халқ банки туман филиали бошқарувчиси пул йўқолганлиги аниқлангани тўғрисида хабар берган.

Ҳозирда вилоят Ички ишлар бошқармаси ва прокуратура ходимларидан иборат махсус тергов гуруҳи тузилиб, воқеа жойида тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан (жуда кўп миқдорда ўғрилик) жиноят иши қўзғатилган.
 


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

96

Rating

2.3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic